Буюк шахсларнинг нейротармоқдаги портрети яратилмоқда

Буюк шахсларнинг нейротармоқдаги портрети яратилмоқда

Улар орасида Абай Қўнонбоев, Алихан Бўкейханов, Чўқон Валихонов, Ибирай Алтинсарин, ҳатто қозоқ Аяз Атаси ва қорқиз ҳам бор. Машина интеллекти ёрдамида қайта ишланган суратлар жаҳон интернет тармоғида тарқалиб кетди. Улар қозоғистонлик ва хорижлик фойдаланувчилар орасида оммалашди. Муаллиф ўз ишига шу қадар катта эътибор қаратилишини кутмаганини айтади. Талғат хорижий айти ва гейм-компания билдирган ҳамкорлик таклифи устида ўйлаб кўришга қарор қилди. Дастурчи нейротармоқ ёрдамида қозоқ эртаклари, афсона ва эпосларининг анимациявий қаҳрамонлари яратишни режалаштирмоқда. Шу тариқа, қисқа вақт давомида жаҳон ҳамжамияти эътибори Қозоғистон маданияти ва тарихига жалб этилади.

Талғат Байтўкешов, дастурчи:

- Келажакда ўзимизнинг персонажларни яратиш таклифи тушяпти. Ғарб бозори учун бизнинг ботирлар қиёфаси жуда ўзига хос. Ишни саклардан бошлашни ният қилганмиз. Уларнинг суратини чизамиз, тарқатамиз, реалликка яқинлаштирамиз, янада яхшироқ пардозлаймиз ва бу қиёфалардан анимация учун фойдаланамиз, ботларга топшириқ берамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси