Йирик корхоналар чиқиндиларини камайтириш режаси бажарилишини алоҳида назоратга олиш, уларда автоматлашган мониторинг тизимларини жорий этиш зарур. Давлат раҳбари янги Экология вазири Ерлан Нисанбаев билан табиий бойликларни сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев вазирликка тегишли ташкилотлар моддий-техник базасини яхшилаш, миллий паркларда ўрмон ёнғинларини эрта аниқлаш тизимини ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.
Астана ҳокими
Женис Қасимбек эса пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари
тўғрисида Давлат раҳбарига ҳисобот берди. Йилнинг дастлабки 7 ойида Астанага
келтирилган инвестиция ҳажми 678 миллиард тенгени ташкил қилди. Йил охиригача 25
та лойиҳа фойдаланишга топширилади, уларнинг кўп қисми қайта ишлаш саноатига
оид. Женис Қасимбек шаҳарнинг энг муҳим эҳтиёжларини таъминлаш объектларининг
қурилиши ҳақида ҳам гапирди. Газ иссиқлик станциялари ва ТЭЦ-3 иситиш мавсумида
босқичма-босқич ишга тушиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.