Ўтган йили Қозоғистонда
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларга киритилган инвестиция ҳажми 2022 йилдагидан
43 фоиз кўпроқ бўлди. Finprom.kz берган маълумотга кўра, асосий капиталга
киритилган сармоя миқдори 300 миллиард тенгедан ошди. Шу билан бирга, сектордаги капитал ҳажми 36 фоизга ортгани қайд этилди. Энг кўп инвестиция Астанада киритилгани қайд этилган. Алмати, Туркистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида ҳам салмоқли миқдорда сармоя йўлланган.