Air Astana компаниясининг ривожланиш стратегияси Ақордада тақдим этилди

Air Astana компаниясининг ривожланиш стратегияси Ақордада тақдим этилди

Air Astana авиапарки янги самолётлар билан тўлади. 2036 йилга қадар 50 та Airbus лайнери ва яна 15 та Boeing ҳаво кемаси харид қилиниши режалаштирилган. Компания бош ижрочи директори Қозоғистон Президенти билан бўлган учрашувда шуни маълум қилди. Ибрагим Жанлиел, шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаевга йўналиш тармоқларини кенгайтириш, мультимодал юк ташувларини ривожлантириш ва рейслар частотасини ошириш борасидаги режани тақдим этди. Air Astana стратегияси Қозоғистоннинг минтақавий авиахаб сифатидаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган. Давлат раҳбари бу мақсадларни рўёбга чиқариш муҳимлигини таъкидлади.