Қозоғистонда геологик жамғармаларни рақамлаштириш, ер қаърини таҳлил
қилишда сунъий интеллектдан фойдаланиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Маълумотлар
базалари юкланган кадастр шаклланяпти. Унга 4 ярим миллионтадан зиёд харита ва
ҳисобот киради. Тизим ер ости бойликларини қидириш ва маълумотларни Ер ости
бойликларидан фойдаланувчиларнинг ягона платформасига киритиш учун
мўлжалланган. Сунъий интеллект дастлабки таҳлил сифатини оширади. Якуний қарор
бериш мутахассисларга ҳавола этилади. Бундан ташқари,
Қозоғистонда интерфаол геологик харита ва геологнинг шахсий кабинети
прототиплари ишлаб чиқилди. Мутахассислар тўпланган барча маълумотларни ягона
тизимда ўрганиб, амалиётда қўллай олади.
Жаннат Дубирова, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари:
- Ўн йиллар давомида катта ҳажмдаги
материаллар тўпланган. Булар геологик ҳисоботлар, хариталар, архив ҳужжатлари,
турли манбалардаги маълумотлардир. Муаммо шундаки, ушбу маълумотларнинг катта
қисми узоқ вақт давомида фақат архив кўринишида мавжуд эди. Таҳлил учун тўлиқ фойдаланилмаган. Тўлақонли фойдаланиш учун ҳозир кенг кўламли рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунгача тарихий геологик
маълумотларнинг 97,5 фоизи сканерланган. Бу тахминан 4,7 миллион саҳифа дегани.
Абдумалик Сарманов таржимаси

