Сенат пойтахт олий илмгоҳи экспертлари билан меморандум имзолади

Сенат пойтахт олий илмгоҳи экспертлари билан меморандум имзолади

Қозоғистон парламенти қонунларни тайёрлаш жараёнига олимларни жалб этиш ниятида. Жараён бошланиб кетди. Сенаторлар Maqsut Narikbayev University билан тегишли меморандум имзолади. Ҳужжат доирасида томонлар қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш ва илгарилатишда бир-бирига консультатив ва эксперт ёрдамини кўрсатади. Палата спикери Маулен Ашимбаев таъкидлашича, Адолатли Қозоғистонни яратиш учун  янги формациядаги қонунлар керак. Улар барча ижтимоий гуруҳлар манфаатини ҳисобга олиши лозим.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Қонунчилик ишида янги воситалар ва  механизмлардан фойдаланиш керак, деб ўйлайман. Лойиҳавий бошқариш самара беради, деб ўйлайман. Бундай иш юритсак, қонунчилик лойиҳалари ва янги қонунларни тайёрлашда малакали мутахассисларни жалб эта оламиз. Шу тариқа, қонунларнинг ҳаммабоплиги ва сифати ошади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.