Қозоғистонга хорижлик ҳарбий хизматчилар келишади ва ҳарбий бўлмаган аҳолини муҳофаза қилиш тамойилларини ўрганишади. Тинчлик ўрнатувчи амалиётлар марказида БМТнинг халқаро сертификатланган курси иш бошлади. Эрон, Хитой, Россия, Саудия Арабистони, Франция, Чехия, Япония аскарлари, мамлакатимиз куч ишлатар тизимларининг вакиллари халқаро ташкилотнинг миссиялари концепциясини, тинчлик ўрнатувчиларнинг тинч аҳолини муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрганади. Курсларни марказ инструкторлари ва Қозоғистондаги БМТ Офиси ходимлари олиб боради.
Арман Тастанбеков,
Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги катта офицери – тинчлик ўрнатувчи
амалиётлар маркази ўқитувчиси:
- Курс икки блокдан
иборат, икки ҳафта давом этади. Бу курс ҳарбийлар, фуқаро ва полиция
хизматчиларини тинч аҳолини муҳофаза қилиш бўйича БМТ сиёсати билан
таништиришга мўлжалланган.
Миржан Елеусинов, Қозоғистон
Республикаси Мудофаа вазирлиги офицери – тинчлик ўрнатувчи амалиётлар маркази
ўқитувчиси:
– Курс материаллари
БМТ тинчлик ўрнатиш амалиётлари департаменти
бирлашган тайёрлаш хизмати томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. У тинч
аҳолини муҳофаза қилиш бўйича БМТ миссияларида ишлашни истаган номзодлар учун
зарур. Машғулотларда видеоматериаллар тақдим этилади, гуруҳларда муҳокама
қилинади, ўқув машқлари сценарийлари кўрилади.
Улар асосида ҳар бир жамоа муаммолар ечимини топади ва пленар йиғилишларда тақдим этади. Ўқитувчилар айтишича, курсдан ўтиш тинчлик ўрнатувчиларнинг фуқароларни самарали ҳимоя қилишига йўл очади. Дарслардан сўнг БМТ сертификатлари топширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.