Дунё ҳамжамиятининг салоҳияти. Астанадаги Мақсуд Нариқбаев номли университетда БМТнинг Келажак саммитининг асосий ташаббуслари тақдим этилди. Эслатамиз, ҳар йили ўтказиладиган тадбир жорий йилнинг 22-23 сентябрида БМТ штаб-квартирасида ташкил этилади. Унда «Келажак учун пакт», бутунжаҳон рақамли тараққиёт шартномаси ва «Келажак авлод учун декларация» каби ҳужжатлар имзоланиши кутиляпти. Пойтахтда тўпланган дипломатик корпус, олимлар жамоатчилиги вакиллари хавфсизлик ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилди. Экспертлар Қозоғистоннинг дунё ҳамжамияти доирасидаги кўп томонлама дипломатиясига ижобий баҳо беряпти. Улар фикрича, мамлакат БМТ ҳамкорлик уфқларини кенгайтиряпти, ташкилотнинг нуфузини оширяпти.
Микаэла Фриберг-Стори, БМТнинг Қозоғистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси:
- Бирлашган Миллатлар ташкилоти 30 йилдан буён Қозоғистонда ишлаяпти. Биз барқарор ривожланишни илгарилатиш учун фуқаролар ва ҳукумат билан ҳамкорлик қиламиз. Масалан, янгиланган энергия манбалари ва иқлим ўзгариши каби масалаларда Миллий иқтисодиёт вазирлиги, иқтисодий тадқиқот институти билан бирга статистикани такомиллаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Юқори технологиялар ва самарали қишлоқ хўжалигига кўчиш бўйича кичик деҳқон хўжаликлари ҳамда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпмиз.
Нико Шермерс, Нидерландиянинг Қозоғистондаги элчиси:
- Қозоғистон БМТнинг кўплаб тузилмаларида ўта муҳим ўйинчи саналади. Масалан, бугунги кунда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Қозоғистон Нидерландия билан ҳамраислик қиляпти. Биз кўп томонлама дипломатия тақдим этувчи Қозоғистонни ўта муҳим ҳамкор сифатида кўрамиз. Шу сабабли Қозоғистон халқаро даражадаги нуфузини оширади, кўп қиррали сиёсатини ривожлантиради, деган фикрдамиз.
Абдумалик
Сарманов таржимаси