Қозоғистон Президенти Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилишида қатнашди

Қозоғистон Президенти Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилишида қатнашди

Қозоғистон Президенти Минскда бўлиб ўтган Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилишида қатнашди. ЕОИИ давлат раҳбарлари Мустақиллик саройида тўпланди, тор доирали иқтисодий интеграция истиқболларини муҳокама қилди. Йиғилишда Беларусь, Қирғизистон, Россия президентлари ҳам қатнашди, Арманистон Бош вазири видеоалоқа орқали боғланди.

 

Сўнгра давлат рахбарлари кенгайтирилган таркибда тўпланди. ЕОИИ асосий ҳамкорлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масаласи кўрилди. Шунингдек, саноат, транспорт ва логистика, аграр сектор, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича ўзаро ҳамкорлик муҳокама қилинли. Таъкидлаш лозимки, келаси йили Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши раислиги Қозоғистонга ўтади. Учрашув ниҳоясида бир қанча ҳужжатлар, шу жумладан, Монголия билан савдо алоқалари олиб бориш ва Бирлашган Араб амирликлари билан иқтисодий ҳамкорлик юритиш тўғрисида шартнома имзоланди.


Бақитжан Сағинтаев, Евроосиё Иқтисодий комиссияси  коллегия раиси:


Давлат раҳбарлари ЕОИИнинг халқаро фаолиятини ҳам кўриб чиқишди. Ўтган йиллар давомида Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг халқаро саҳнадаги мавқеи анча мустаҳкамланди. МДҲ, ШҲТ, СВМДА ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлик қила бошлади. Иттифоқнинг БРИКС билан алоқалари шакллана бошлади, Лотин Америкаси ва Африка давлатлари билан контактлар кенгайди. 25 та давлат билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар асосида ҳамкорлик йўлга қўйилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси