Сенат маиший зўравонлик тўғрисида қонун қабул қилди

Сенат маиший зўравонлик тўғрисида қонун қабул қилди

Қозоғистон Парламенти қонунчиликка аёллар ҳуқуқлари, болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қатор ўзгаришлар киритди. Сенаторлар қонун лойиҳасини икки ўқишда қабул қилди.Таъкидлаш лозимки, ҳужжат қуйи палата депутатлари томонидан Давлат раҳбари топшириғига кўра ишлаб чиқилди. Унда турли қонун ва кодексларга 70 дан зиёд ўзгаришлар киритиш кўзда тутилган. Шу жумладан, аёллар ва болаларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш, уларга қарши жиноятлар олдини олиш механизмлари киритилади. Маиший зўравонлик учун жавобгарлик ортади. Ууман олганда, қонун оилани мустаҳкамлаш ва анъанавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, ҳар бир туманда Оилани қўллаб-қувватлаш марказлари очилади, оғир турмуш шароитидаги  оилаларни аниқлаш бўйича мобил гуруҳлар тузилади.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

– Бу қонунлар билан биз мураккаб шароитларда яшаётган оилаларга ёрдам кўрсатиш инфратузилмасини яратамиз. Маҳаллий ижро органлари Оилани қўллаб-қувватлаш марказлари, махсус контакт маркази, мобил гуруҳлар барпо этади. Шу тариқа, мажмуавий қонун шунчаки бериладиган жазони оғирлаштирмайди, балки фаолиятни аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатишга йўналтиради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.