Қозоғистонда трансформер ўтовлар тайёрланяпти

Қозоғистонда трансформер ўтовлар тайёрланяпти

Анъаналар ва инновациялар уйғунлиги. Қозоғистонлик уста трансформер ўтовлар ясайди. Алматилик Марат Бексултанов моделининг ички қисмида ишлатиладиган юздан зиёд қисмларини экологик тоза материаллардан ясайди. Чанғароқ ўрнига акрил гумбаз ўрнатади. Технологик ёпинчиқлар ҳам замонавий. Мана бу ўтов худди шамсияга ўхшаб 20 минутда йиғилади ва 60 сантиметрли тубусга жойлаштирилади. 

Марат Бексултанов, уста:

— Ташқи пардозининг ўзига хосликлари бор. Экстерьера кўра деразалар жуд қулай жойлашган, пўстини очилади, букилади, шунинг ҳисобига трансформация юз беради.

Ҳар бир экземпляр эксклюзив ва бетакрор. Улар байрам майдончаларида, шу жумладан тарихий клиплар ва фильмлар суратга олишда ишлатилиши мумкин. Инновациявий технология патентланган.

Марат Бексултанов, уста:

— Бу ердаги элемент шарнир вазифасини бажаради, одамларнинг, масалан, тиззаси, тирсагида шундай нарса бор, керегенинг конструкцияси ўзгача, тўр катталигининг сабаби унга конструкция йиғилади.

Марат Бексултанов фикрича, ноу-хау анъанавий усул ва сифатни сақлаб қолган ҳолда ўтовни осонгина йиғиб олиш имконини беради. Бу маҳсулот такомиллаштирилади ва хорижий бозорларга чиқарилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.