Озуқа экинлари майдони кенгайтирилади

Озуқа экинлари майдони кенгайтирилади

Шарқий Қозоғистон минтақасида баҳорги дала ишлари бошланди. 1 июнгача турли экинлар уруғи қадалади. Вилоят бюджетидан бунинг учун 4 миллиард тенге ажратилди, шу жумладан, 1 миллиард тенге маблағ уруғчиликни ривожлантиришга ишлатилади. Қолган 3 миллиард тенге минерал ўғитлар ва пестицидларни арзонлаштириш учун сарфланади. Соҳани қўллаб-қувватлаш учун Қишлоқ хўжалик вазирлиги субсидиялаш тартибини ўзгартирди. Авваллари миришкорлар ўғит харид қилганидан кейин харажатлари ўрни қопланса, энди аванс тўлови бевосита минерал ўғит ишлаб чиқарувчига ўтказилади. Бу эса маҳсулот нархининг 60 фоизини ташкил қилади. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда минтақада рентабеллиги юқори мойли ва озуқа ўсимликлари етиштириш кўпаяди. Бу эса қайта ишлаш корхоналарини хомашё билан таъминлаш имконини беради.

Дархан Аблмажинов, қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи:

– Жорий йилда вилоятда 645 минг гектарга экин экилади, бу эса ўтган йилгидан 7 минг гектарга кўп. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда вилоятимиз деҳқонлари дон экинлари майдонини бироз камайтирилади ва уларнинг ўрнига мойли ва озуқа ўсимликлар экишни режалаштиришган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.