Қозоғистон ва Туркия ўзаро савдони кенгайтириш ва транзит-транспорт салоҳиятини ошириш имкониятига эга бўлади. Бугун Сенат икик давлат ҳукуматлари ўртасидаги комбинацияланган халқаро юклар тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ҳужжат автомобиль, темирйўл ва сув транспортидан фойдаланиб, юк ташиш жараёнларини соддалаштиришга мўлжалланган. Биргаликда ишлаш шартлари ҳам кўрсатилган. Масалан, томонлар мамлакатларни ўзаро боғловчи транзит темирйўл линияларида, шу жумладан, халқаро контейнер блок-поездларига тегишли боғланиш хизматлари кўрсатади. Ҳозир давлатлар Каспий денгизида мунтазам юк ташишга киришган.
Алибек Наутиев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
– Юк ташиш билан шуғулланувчи компаниялар сони ортади. Транскаспий халқаро транспорт йўналиши салоҳияти жуда катта. Шу муносабат билан Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари, шунингдек, «Боку-Тбилиси-Карс» орқали товар ташиш ортади. Шартнома билан боғлиқ барча муаммоларни тартибга келтириш ва ҳал қилиш учун қўшма қўмита тузилади.
Таъкидлаш лозимки, Туркия Қозоғистоннинг энг муҳим савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорларидан бири. Яқин келажакда томонлар ўзаро товар айланмасини 10 миллиард долларга етказиш ния тида. Ҳозир бу кўрсаткич 6 миллиардни ташкил қилади. Унинг учдан икки қисми Қозоғистон экспортига тўғри келади. Бевосита турк инвестициялари ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.