Сенат Қозоғистон ва Сингапур ўртасида инвестициявий ҳамкорликни маъқуллади

Сенат Қозоғистон ва Сингапур ўртасида инвестициявий ҳамкорликни маъқуллади

Ақтау портини модернизациялаш, Жамбил вилоятида цемент заводи қуриш. Сингапурлик инвесторлар мамлакатимиздаги 15 та йирик лойиҳага 680 миллион доллардан зиёд сармоя киритади. Сенат бунинг учун қулай шарт-шароитларни кўзда тутган шартномани маъқуллади. Ҳужжат Қозоғистон  ва Сингапур орасида инвестиция оқимини кенгайтиришга мўлжалланган. Шунингдек, бу давлат билан алоқаларни кенгайтиришга ёрдам беради. Ўтган йили ўзаро товар айланмаси 1,8 миллиард долларни ташкил қилганди. Шундан 94 фоизи – Қозоғистон экспорти. 2023 йилда хизматлар бўйича мамлакатимиз улуши 40 фоизга тенг. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, жорий йилгача Сингапур капитали иштирокида 143 ҳуқуқий шахс рўйхатга олинган.

Султанбек Макежанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

- Шартнома ратификация қилиниши Сингапур республикаси бозорига Қозоғистон хизматлар экспорти, Қозоғистонга келадиган Сингапур сармоялари кенгайишига ижобий таъсир кўрсатади. Мазкур ҳужжатнингг маъқулланиши ўзаро тажриба алмашиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгайишига ёрдам беради, деб ҳисоблаймиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси