Қозоғистонда ўт ўчириш деполари қурилиши фаол давом этяпти, уларнинг умумий
сони 20 тадан ошади. Фавқулодда вазиятлар вазири Шинғис Ариновнинг Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга
берган ҳисоботига кўра, вазирлик
турли табиий ва техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шошилинч
чора-тадбирлар кўриш имкониятларини такомиллаштириш бўйича иш юритяпти. Авиация парки янгиланиши мўлжалланган.
Каспий соҳилларида эса Миллий денгиз кучлари ташкил қилинади.
Шинғис Аринов, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири:
- Бугун Давлат раҳбарига фуқаро мудофааси соҳасида амалга
оширилаётган ишлар ва режалар тўғрисида ҳисобот бердим. Шу жумладан, вазирлик
штат жадвалини оптималлаштириш, моддий-техник базасини
ривожлантириш бўйича фикрларимни билдирдим. Янги ўт ўчириш деполари, қутқариш станциялари барпо этиш, Фуқаро мудофааси академияси бунёд этиш,
авиация паркини янгилаш ҳақида гапирилди.
Шунингдек, мавжуд бўлинмаларни рақамлаштириш,
кадрлар салоҳиятини
ошириш, фуқаро мудофааси органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари
тўғрисида маълумот берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.