«Астана Балет» гастролга Алматига боради

«Астана Балет» Алмати шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига ўз санъатини тақдим этади. Йил сайин ўтказиладиган анъанавий гастролини пойтахт театри жаҳон операси юлдузига айланган Мария Мудряк ва симфоник оркестр концерти билан бошлаб берди. Концертга Жузеппе Аквавива ва Дамир Садуахасов дирижёрлик қилди. Almaty Theatre саҳнасида Астана театрининг бош балетмейстери Мукарам Авахри қўйган «Саломея» спектакли постановка ва саккизта мутлақо янгича талқинларда тақдим этилган «Муҳаббат тили» спектакли тақдим этилади. Гастроллар доирасида Ethno Fashion Ballet ташкил этилади. Пойтахт артистлари ва HasSak этно-фольклор гуруҳи тайёрлаган перфоманс миллий либослар, улар тарихи, ривожланиши ва туб мазмуни билан боғлиқ. Труппа дастурида Владимир Яковлев хореографияда тақдим этган «Ромео и Жульетта» спектакли ҳам бор. гастроллар 16 апрелда Melodicshow билан якунланадиУнда томошабинларга чолғу асбобларида ижро этилган ёрқин ва таниқли асарлар,  бетакрор жаз ва янгича аранжировкаланган замонавий хитлар тақдим этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.