Сенат қонун лойиҳасини ўзгартирди

Сенат қонун лойиҳасини ўзгартирди

Сенат Миллий жамғарма инвестициявий даромадининг ярмини болаларга жўнатиши тўғрисида қонун лойиҳасидан қониқмади.  Шу сабабли юқори палата ҳужжатни 10 та ўзгариш билан Мажилисга қайтаришга қарор қилди. Эслатамиз, қонундан мақсад – болаларнинг махсус ҳисобига жўнатиладиган маблағ воситасида давлат томонидан уларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Тўпланган дастмоя оилавий яшаш шароитини яхшилаш ёки таълим олиш учун ишлатилиши мумкин.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Миллий даромад адолатли тақсимланишига қаратилган бу ташаббус «Адолдатли Қозоғистон» барпо этиш йўлидаги аниқ қадамлардан бири. Сенат таклиф этган ўзгаришлар баъзи бандларни такомиллаштиришга қаратилган. Ушбу қонун келажакда ёш авлод учун янги имкониятлар эшигини очишига ишонамиз.