Астанада экспертлар сунъий интеллектни ривожлантириш истиқболлари, уни тартибга келтириш ва нейротармоқлардан фойдаланишнинг этика билан боғлиқ жиҳатларини муҳокама қилди. Тадбирда Қозоғистон ва Франция мутахассислари қатнашди. Шу жумладан, Парижда бўлиб ўтган сунъий интеллект бўйича якунлари, икки давлатнинг бу йўналишдаги ҳамкорлиги, Tomorrow School лойиҳаси доирасида Alem.AI халқаро марказини ривожлантириш ҳақида гапиришди. У француз таълим майдончаси базасида сунъий интеллект, дастлабки малакалари бўлмагани ҳолда дастурлаш соҳасида бепул билим олиш имконини беради. Франциянинг Қозоғистондаги элчиси Сильван ГиОгенинг таъкидлашича, мазкур ташаббус давлатлар ўртасидаги академик алоқалар ривожланаётганини кўрсатади.
Сильван Гиоге, Франциянинг Қозоғистондаги элчиси:
- Француз компаниялари юксак академик билимга эга Қозоғистон талабаларига қизиқиш билдиряпти. Бундан ташқари, француз компаниялари Қозоғистонга сармоя киритиш ниятида, чунки инвестициялар бўйича сизда давлат сиёсати шаклланган, сунъий интеллект эса салмоқли капитал талаб қилади. Умуман олганда, Қозоғистон илмий-таълимий базаси, саноати, Астананинг фаол ривожланиши сабабли сармоялар келтириш учун ҳар жиҳатдан жозибали мамлакат ҳисобланади.
Қаниш Тулеушин, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирининг биринчи ўринбосари:
- Қозоғистон учун Парижда бўлиб ўтган ва келаси яна бир марта ташкил қилинадиган сунъий интеллект бўйича саммитда ҳамда сунъий интеллект бўйича глобал ҳамкорликда иштирок этиш муҳим. Бу майдончада ғоя, тажриба, меъёрларга бўлган ёндашувлар бўйича фикр алмашамиз. Қозоғистонда қонун тайёрланяпти, биз этика ва барқарор ривожланишни ҳисобга олиб, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича энг яхши амалиётлардан фойдаланишимиз керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси

