Ўзбекистонда Қозоғистон университетларидан бирининг филиали очилади. Auezov University Чирчиқ шаҳрида 18 та таълим дастури бўйича талабаларга билим бера бошлайди. Томонлар таъкидлашича, бу шаҳар бежиз танланмаган. У Марказий Осиё республикасининг саноат яхши ривожланган ҳудудларига киради. Унда машинасозлик, металлга ишлов бериш, кимё саноати корхоналари бор. Қозоғистон университети мазкур соҳалар учун зарур мутахассислар тайёрлай бошлайди. Қозоғистоннинг Жетису вилоятида эса Италиянинг Марке политехника олий илмгоҳи очилади. Республика Фан ва олий таълим вазирлиги берган маълумотга кўра, унда икки дипломли таълим дастури амалга оширилади. Бундан ташқари, томонлар қўшма илмий изланишлар олиб боради, академик мобиллик дастури доирасида профессорлар, ўқитувчилар ва талабалар алмашади. Таъкидлаш жоизки, Италия таълим даргоҳи биотиббиёт, ижтимоий фанлар ва менежмент бўйича мутахассисларни тайёрлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.