Ақўрдада Руанда Президенти тантанали тарзда кутиб олинди. Поль Кагаме расмий ташриф билан Қозоғистонга келди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев ушбу ташрифни «икки давлат ўртасида янги
саҳифа очувчи тарихий воқеа», деб атади. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, аграр ва рақамлаштириш соҳаларида Қозоғистон - Руанда муносабатларини
ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Биз Руандага жуда ижобий муносабатда бўламиз. Иқтисодингиз мунтазам ўсаяпти, давлатингиз юқори кўрсаткичларга эришди. Биз ўзаро контактларни кенгайтиришимиз зарур. Бугунги кунда Қозоғистон ялпи ички маҳсулот, IT-технологияларни, сунъий идрокни ривожлантиришда минтақада пешқадам мавқеда. Бу йўналишлар ўзаро фойдали алоқаларимиз учун устувор
йўналиш бўлади.
Давлат раҳбарлари кенгайтирилган форматда музокаралар олиб борди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Поль Кагаменинг
2015
йилда Қозоғистонга қилган ташрифидан сўнг ҳар иккала
давлат фаол ривожланди. Президент Руанда
республикамизнинг Африкадаги энг ишончли ҳамкорларидан эканлигини айтди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Музокаралар давомида биз халқаро йўлаклар очиш ва
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилдик.
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини Африкаага
етказиш йўлларини кўриб чиқдик. Мамлакатимиз илғор технологиялар, сунъий
идрок ва космос
соҳаларида катта тажриба тўплаган. Биз рақамлаштириш ва киберхавфсизлик бўйича қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш
тўғрисида келишиб олдик. Космосни тадқиқ этиш борасида бирга ишлаймиз.
Поль
Кагаме, Руанда
Президенти:
– Мамлакатларимиз, шу жумладан, савдо, технологиялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича тажриба алмашади. Руанда, айниқса, энергетика, тоғ-кон саноати саноати, минералларни қайта ишлаш соҳасидаги Қозоғистон
инновацияларидан катта фойда олиши мумкин.
Қозоғистон ва Руанда «яшил» энергетикани ривожлантириш, захиралардан самарали
фойдаланишдан манфаатдор. Бундан ташқари, Президентлар академик алоқалар, талаба алмашиш, қўшма илмий изланишларни амалга
ошириш борасида келишиб олдилар. Музокаралар сўнггида давлат раҳбарлари қўшма баёнот
қабул қилди. Ташриф доирасида
жами 9 та ҳужжат
имзоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

