Йил бошидан буён салкам 18 минг этник қозоқ қондош мақомини олди. Тарихий ватанга қайтганларнинг ярмидан кўпроғи Ўзбекистондан, қолганлари Монголия, Россия, Туркманистон ва бошқа давлатлардан, дея маълум қилди Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги. Кўчиб келганларнинг 60 фоизи меҳнатга яроқли, кўпчилиги олий ва ўрта махсус маълумотга эга. Таъкидлаш лозимки, 2 минг нафардан зиёд этник қозоқ қондош мақомини республика ҳудудига кирмасдан олди. Жорий йилда ишга туширилган, Қозоғистон элчихонаси орқали ишловчи «ягона дарча» механизми туфайли шундай имконият очилди. Ҳозир у пилот тартибида ишлаяпти. Унинг доирасида мамлакатга келиш, иш жойи, уй-жой олиш имконияти каби масалаларни ҳал қилиш мумкин. мустақиллик йилларида Қозоғистонга бир миллион нафардан зиёд этник қозоқ қайтиб келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.