Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси Парламент қабул қилган ҳужжатлар бўйича фикр билдирди

Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси Парламент қабул қилган ҳужжатлар бўйича фикр билдирди

Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси тегишли қонунлар қабул қилинишини «Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишнинг энг муҳим босқичи», деб атади. Ерлан Қарин ўзининг Телеграм-каналидаги саҳифасида олтита конституциявий қонун - Президент, Қурилтай ва унинг депутатлари мақоми, Қозоғистон Халқ Кенгаши, пойтахт мақоми, республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, шунингдек, қатор конституциявий қонунларни янги Конституцияга мувофиқлаштириш тўғрисидаги қонунларнинг маъқулланиши давлат сиёсатининг тизимли ва изчил тарзда: концептуал ташаббуслардан аниқ ҳуқуқий механизмларга ўтаётганини тасдиқлаётганини таъкидлади. У янги меъёрлар янгиланган давлат-сиёсий моделининг ҳуқуқ доирасини белгилайди.


Абдумалик Сарманов таржимаси