Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида инвестициявий ҳамкорлик кенгайтирилади. Сенат тегишли шартномани тасдиқлади. Шундай ҳужжат 30 йил аввал ҳам тузилган. Янги шартномада халқаро ва миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳисобга олинган. Ҳужжат ўзаро капитал алмашишни тартибга келтиради. Инвестициялар ҳар икки мамлакатда тенг тартибда муҳофаза қилинади. Хавфсизлик механизмлари такомиллаштирилади. Бундай стратегик ҳамкорлик Марказий Осиё минтақасида интеграцияни ривожлантиришга йўл очади, деди сенаторлар. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон 2005 йилдан буён қардош давлатга 1,3 миллиард доллар инвестиция киритган. Ўтган йили ўзаро товар айланмаси 1,7 млрд миллиард долларга етди. Унда экспорт улуши салмоқли. Қўшни давлатга жўнатилган товар ҳажми 10 фоизга кўпайди.
Маулен Ашимбаев,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Кўриб чиқилган шартнома икки давлат орасидаги инвестициявий аҳволни яхшилаш, ўзаро самарали савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун тайёрланган. Ҳужжат бир мамлакат инвесторларига иккинчи мамлакатдаги инвестициялари учун енгиллик беради. Мазкур қонун қардош халқлар орасида дўстлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади, деб ҳисоблайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

