Ядро, радиация хавфсизлиги ва халқаро шартномаларни таъминлаш. Шу мақсадда мажлисда атом энергиясидан фойдаланишга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳ мавжуд қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга ўзгаришлар киритишни таклиф этмоқда. Таклифлар мазкур йўналишда қонунчиликка риоя этмаслик ҳолларини аниқлаш, ядро ускуналари билан фаолият юритувчи субъектларни текшириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашга оид муаммолар юзасидан билдирилган.
Ядро фалокати юз берган тақдирда ўзаро ёрдам: мажлис депутатлари янги шартномани маъқуллади
Ядро аварияси юз берган тақдирда эса мустақил давлатлар ҳамдўстлиги аъзолари жипслашади – мажлис депутатлари Ядро аварияси ёки радиация фалокати юзага келиш хавфига шай туришни таъминлаш хусусида шартнома лойиҳасини ратификация қилди. Мутахассислар фикрича, бу тадбирлар тегишли органлар томонидан жадал маълумот тақдим этиш ва фавқулодда ҳодиса юз берган пайтда бир-бирига ёрдам бериш имкониятини кўзда тутади. Эслатамиз, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон икки йил муқаддам бўлиб ўтган МДҲ иқтисодий кенгашида қабул қилинган шартнома иштирокчилари ҳисобланади.
НУРЛАН НЎҒАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИ:
- Ядро аварияси юз берган тақдирда ёки ҳудудларда радиация хавфи мавжуд бўлганида, қабул қилинган ушбу шартномага кўра, махсус авария-қутқариш тузилмалари, мутахассислар, авариялар юз берган тақдирда техник воситалар сифатида ишлатиладиган ускуналар, транспорт воситалари ва материалларни чегара орқали ўтказиш жараёни ҳам анча соддалашади.