Қозоғистон ва Таиланд амалий алоқаларни кенгайтирмоқда. Астанада савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ҳамда Қироллик бош вазири ўринбосари – савдо вазири Пхумтам Вечайячай давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Тарафлар саноатда қўшма лойиҳаларни амала ошириш ва ўзаро инвестицияларни кўпайтиришни кўзлаган. Масалан, Қозоғистонда таиландлик сармоядорларга бир қатор имтиёз ва преференциялар тақдим этилади. Умуман, сўнгги 5 йилда икки томонлама маблағларнинг жами ҳажми 100 миллион долларни ташкил қилган. Ўтган йили маҳсулот айланмаси учдан бирга ошиб, деярли 370 миллионга етди. Ва бу охирги чегара эмас, дейди экспертлар. Маҳаллий тадбиркорлар Жанубий-Шарқий Осиё давлатига агромаҳсулотлар ва бошқа товарларни етказиб бериш ниятида.
Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва
интеграция вазири:
– Биз 900 миллион доллардан ортиқ 100 дан зиёд маҳсулот
бўйича экспортни ошириш учун сезиларли салоҳият борлигини кўряпмиз, бу,
хусусан, металлургия маҳсулотлари, кимё ва нефть-кимё товарлари, қишлоқ
хўжалиги ва минерал захиралар. Улар орасида буғдой, ўғитлар ва озуқа бор. Келишув икки тарафлама иқтисодий муносабатларни узоқ
муддатли асосда равнақ топтиришга йўналтирилган. Қозоғистон ўзида мавжуд махсус
иқтисодий зоналарга таиландлик сармоядорларни жалб этиш имкониятини қўлга
киритади. Бу эса янги корхоналар ва иш ўринлари яратишга хизмат қилиб, мамлакат
иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади.
Қозоғистон Ҳукумати раҳбари Ўлжас Бектенов ҳам Таиланд
бош вазири ўринбосари билан учрашди. Суҳбатдошлар туризм соҳасидаги
муносабатлар чуқурлашувида ижобий ўсиш борлигини таъкидлади, жумладан, Қозоғистон
фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилган. Бундан ташқари, тарафлар
Транскаспий йўналишини ривожлантириш доирасида мамлакатимизнинг транзит
салоҳиятидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқди. Ҳар икки томон иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш
ниятини билдирди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси