ҚСТИ: Қозоғистон ёшлари Президентга ишонади

ҚСТИ: Қозоғистон ёшлари Президентга ишонади

90 фоиздан зиёд ёш қозоғистонликларнинг мамлакат Президентига ишонч билдирмоқда. Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институтининг ижтимоий сўрови натижалари шундан далолат беради. Респондентларнинг аксарияти Қозоғистон тўғри йўналишда ривожланаётгани ва вазият барқарорлигини кўрсатган. Тадқиқот иштирокчиларининг кўп қисми ҳаётидан мамнун, келгуси йилда у янада яхшиланишига ишонади. Сўровда қатнашганлар таъкидлашича, давлат фуқароларнинг фикрларига қулоқ солади, жамиятнинг сўровларига жавоб беради. Шунингдек, ёшлар орасида ижтимоий оптимизм юқори даражада. Улар ўз келажагига ишонади ва давлатни ишончли ҳамкор, барқарорлик кафолати сифатида қабул қилади. Мутахассисларнинг фикрича, Қозоғистонда ёшлар учун равон йўллар очилаётгани натижасида юқори кўрсаткичларга эришилди. Ижобий кайфият  сифатли таълим олиш имконияти, илғор рақамли муҳит, қулай ижтимоий шартлар, шахсий уй-жойга эга бўла олишга ишонч каби бир нечта асосий таянчларга асосланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси