2025 йилда Қозоғистон БРИКС ҳамкорига айланади

2025 йилда Қозоғистон БРИКС ҳамкорига айланади

Қозоғистон 2025 йилда БРИКС учун ҳамкор мамлакатга айланади. Республикамиз Ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотни тасдиқлади. Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институтида таъкидланишича, бу ҳамкорлик – бирлашма ичидаги муносабатларнинг янгича шакли, шу боис, уни ҳали баҳолаш керак бўлади. Сиёсатшунослар шуни ишонч билан айтадики, бу БРИКС давлатлари билан кўпвекторли ҳамкорликни мустаҳкамлашдан далолат. Айтиш жоиз, ушбу халқаро гуруҳ иқтисодий шерикликни ривожлантириш, равнақ топган бозорлар ўртасида савдо, инвестиция ва технология алмашинуви учун тузилган. 

Санат Кушкумбаев, Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти Бош илмий ходими: 

— Бу, аввал таъкидланганидек, Қозоғистоннинг «Ўрта давлат» сифатидаги эътирофи. Яъни салмоқли салоҳиятга эга ва глобал кучларни қизиқтирадиган давлат. Бу биз учун муҳим шерик, шунинг учун иқтисодий кун тартибимизни синаб кўрмоқчимиз ва амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Яъни, энг аввало, нохомашё экспорти, ишлаб чиқариш, қайта ишлашни ривожлантиришга.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.