Сенат қатор халқаро ҳужжатларни тасдиқлади

Сенат қатор халқаро ҳужжатларни тасдиқлади

Бугун Сенат Қозоғистоннинг БМТ тинчлик ўрнатиш миссияларида иштироки билан боғлиқ иккита ҳужжатни маъқуллади. Республика Ҳукумати ва ташкилот ўртасида ўзаро фикрдошлик тўғрисида меморандум ҳамда тегишли  шартнома бундай фаолиятнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини, шунингдек, тегишли персонал ва техника етказиб бериш, молиялаштириш механизмлари, моддий таъминот ва харажатлар ўрнини қоплаш механизмини белгилаб беради. Меморандум доирасида БМТ мамлакатнинг миссия доирасидаги харажатлари ўрнини қоплайди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

БМТнинг доимий ва ишончли ҳамкори сифатида Қозоғистон учун бу - халқаро тинчлик ўрнатиш миссияларида қатнашиш, уларга ўз улушини қўшиш имконияти. Бугун кўриб чиқилган қонунлар мана шу масъулиятли фаолиятнинг ҳуқуқий асослари ва шартлари такомиллашишини таъминлайди. Умуман олганда, қонунларнинг тасдиқланиши Қозоғистоннинг халқаро нуфузини оширади, мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради.

Сенаторлар, Қозоғистон ва Россия энергия тизимлари параллел ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича келишувни ҳам маъқуллади. Ҳужжат электроэнергетика соҳасида ўзаро фойдали алоқаларини кенгайтириш, Қозоғистондаги энергия тақчиллигини камайтирш имконини берали.

Абдумалик Сарманов таржимаси