Қосим-Жўмарт Тўқаев Мажилиснинг 2023 йилги иш фаолияти якунларини ижобий баҳолади. Мажилис Спикери Ерлан Қўшанов Президентга Қуйи палатанинг қонун ижодкорлиги фаолияти ҳақида маълумот берди. Сессия бошидан бери 35 та қонун қабул қилиниб, Сенатга йўлланган. Улар орасида «Миллий фонд – болаларга» дастурини тартибга солувчи ҳужжатлар, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш, бизнес юритиш масалаларига оидлари бор. Айни пайтда 69 та қонун лойиҳасини депутатлар кўриб чиқмоқда, уларнинг деярли учдан бир қисми – Мажилис аъзолари ташаббуси натижаси. Хусусан, Бюджет кодекси, уй-жой сиёсати, иссиқлик энергетикаси, фан ва технологиялар сиёсати бўйича қонун лойиҳалари устида иш олиб бориляпти. Мажилис Спикери, шунингдек, партиялар фракциялари ва бир марталик мандатга эга депутатлар фаоллиги ортиб бораётганини таъкидлади, бу эса парламент дискуссиялари даражасини кўтарган. Ҳозирги кунда палата депутатлари мамлакат минтақаларида – улар сайловчилар билан учрашиб, Давлат раҳбари топшириқларининг ижро этилишини назорат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.