Давлат раҳбари ТДТ банклари вакиллари йиғилишида қатнашди

Давлат раҳбари ТДТ банклари вакиллари йиғилишида қатнашди

Дунёнинг ялпи ички маҳсулотида ТДТ улуши 3,1 фоизгача кўтарилди. Қозоғистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар марказий банклари кенгашининг биринчи йиғилишида шундай баёнот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакатларнинг халқаро захиралари ортиб бориши минтақанинг макроиқтисодий барқарорлигини оширади. Аммо глобал иқтисодиётнинг трансформацияси давом этаётган даврда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш лозим. Бу фикр Венгрияда бўлиб ўтган ТДТ етакчиларининг норасмий саммитида ҳам тасдиқланди. Молиявий ҳамкорликни ва туркий давлатлар иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришда марказий банклар асосий ўрин тутади, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Унинг маълум қилишича, кенгаш кун тартибига долзарб мавзулар, шу жумладан, молиявий технологиялар ва рақамли активлар ҳам киритилган. Қозоғистоннинг бу соҳаларда катта тажрибаси бор. Миллий банкимиз минтақада биринчи бўлиб рақамли валюта – рақамли тенгени жорий этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси