Белорусда беш нафар қозоғистонлик десантчи кўкрак нишони билан тақдирланди

Белорусда беш нафар қозоғистонлик десантчи кўкрак нишони билан тақдирланди. Аскарлар мазкур мамлакатда ҳар йли ўтказиладиган десантчилар халқаро элита беллашувларида иштирок этди. Улар отиш, тиббий ёрдам, разведка, топография, алоқа ва бошқа йўналишларда бўш келмади. Вертолётдан 600 метр баландликдан парашютда сакрашди, сувда сузишди, 30 километрга барча қуроллари билан югуришди. Касбий маҳорати синалган 100 нафарга яқин кўк беретлиларнинг фақат учдан бир қисми бу синовлардан охиригача ўта олди. Ғолибларнинг беш нафари –қозоғистонлик аскарлар.

Марат Ағамбаев, Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари ҳаво-десант аскарлари жисмоний тайёргарлик ва СПОРТ бошқармаси бошлиғи:

- Якуний қисми анча оғир бўлди. Аммо бизнинг йигитлар матонатини намойиш этди. Бирорта босқичда туриб қолмай, тўсиқларни ёриб ўтди. Охирги уч раундда саф бўлиб жанг қилишда ҳам маҳоратини кўрсатишди. Десантчиларимиз мукаммал жанговар тайёргарликдан ўтганини  амалда исботлаб беришди. Ҳар йили бу ерга келиб, ғалабамизни такрорлашга ҳаракат қиламиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.