Сенат фан ва технологик сиёсат тўғрисида қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Қозоғистон Фан жамғармаси венчур жамғарма вазифасини бажариши мумкин. Вазир Саясат Нурбек маълум қилишича, натижада илмий соҳага кўпроқ инвесторлар жалб этиш ҳамда мамлакат олимлари стартапларини тижорийлаштиришни жадаллаштириш имкониятини яратилади. Сенатда «Фан ва технологик сиёсат тўғрисида» ҳамда бошқа тегишли қонунларга ўзгаришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда тасдиқланди. Вазир таъкидлашича, илм талаб қилувчи лойиҳаларга венчур маблағлари жалб этишда Фан жамғармасининг ўзи ҳам инвестор вазифасини бажариши мумкин. Яна бир янгилик маблағини илмий ишланмаларга йўллаётган инвесторлар учун солиқ соҳасида ўта катта енгилликлар берилади. Енгилликлар тақдим этиш механизми Молия вазирлиги билан муҳокама қилинди. Буларнинг ҳаммаси илмий салоҳиятнинг рақобатбардошлигини ва мамлакат иқтисоди ривожига фаннинг қўшган ҳиссасини оширади.

 

Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Олий таълим ва фан вазири:

- Агарда қонун қабул қилинса, инновацияларга инвестиция киритишни истаган ҳар қандай компания илмий-тадқиқот институти, таълим даргоҳи билан қўшма корхона ёки лойиҳа тузади. Ўз ишлаб чиқаришида қўшимча даромад олган тақдирда 150 фоизлик қисмига солиқда енгиллик берилади. Халқаро амалиётда уни суперчегиримлар деб аташади. Хусусий компаниянинг «Инновацияга инвестиция киритсам давлат қандай рағбатлантиради?» деган саволига жавоб дейиш мумкин. Давлат «эришган инвестицияларинг учун солиқ олмайман», деб жавоб беради. Тарихимизда биринчи марта бундай механизмни жорий этяпмиз. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.