Ақмўла вилоятига ташриф буюрган Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов минтақадаги етакчи агросаноат тузилмаларидан бирида бўлди ва долзарб масалаларни муҳокама қилди. Шу жумладан, маҳаллий ўғит ишлаб чиқаришни кенгайтириш, дизель ёнилғиси сарфини ҳисоблашда нормативларни кўпайтириш, субсидия масалалари кўтарилди. Ҳукумат раҳбари тегишли вазирликлар ва ҳокимликлар хўжаликларни имкон қадар субсидия ва имтиёзли кредитлар шаклида давлат ёрдами билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. “Ҳозирги асосий вазифа – баҳорги экин экиш мавсумини муваффақиятли якунлаш”, деди Бош вазир. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспорт салоҳияти шунга боғлиқ.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Ўзингизга маълум, Президент жорий йилда қишлоқ хўжалиги миришкорларига имкон қадар кўп ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлади. 580 миллиард тенге ажратилди, 400 миллиарди турли воситачиларсиз 5 фоиз устама билан берилади. Дизель ёнилғиси масаласида ёрдам берамиз. 376 минг тонна маҳсулот ажратилган, вазирлар билан қўшимча 36 минг тонна бериш масаласи ҳал қилиняпти. Давлат имкон қадар ёрдам кўрсатади.
Ҳукумат раҳбари минтақанинг ишлаб чиқариш корхоналарига ҳам ташриф буюрди. Улардан бирида комбайн ва тракторлар ишлаб чиқарилади. Ўлжас Бектенов мамлакатда қишлоқ хўжалиги машинасосзлигини ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратди. Ҳукумат саноатчиларни Қозоғистон техникаси учун ажратиладиган субсидияларни ошириш орқали қўллаб-қувватлайди.
Азамат Жақупов, Kazrost Engineering LTD бошқарувчи директори:
- Иш бошлаганимиздан буён 2024 йил 1 майгача биз 2 мингта комбайн ва мингта трактор чиқардик. Компаниямиз йилига мингта комбайнва мингта трактор йиға олади.
Бош вазир минтақадаги яна бир қанча йирик корхоналар, иссиқлик сақловчи материаллар заводи ва ғишт заводини бориб кўрди. Улар эспорт салоҳиятига эга, маҳсулоти мамлакат ичида харидоргир, бу эса ишлаб чиқариш қувватини ошириш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.