Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотининг XII саммити бошланди

Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотининг XII саммити бошланди

Озарбайжоннинг Габала шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг XII саммити бошланди. Тадбирда Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам қатнашяпти. Томонлар иқтисод, савдо, транспорт, шунингдек, гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришни муҳокама қилади. Ташкилот 2009 йилда ташкил этилган. Унга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон бор. Шу кунларда Қозоғистоннинг ТДТ давлатлари билан товар айланмаси 11 миллиард долларни ташкил қилади. Мамлакатларнинг умумий ўзаро савдоси бир триллион доллардан зиёд.

Абдумалик Сарманов таржимаси