2025 йилгача сайёҳлар сони 12 миллион нафарга етади

2025 йилгача сайёҳлар сони 12 миллион нафарга етади

Қозоғистонда 2025 йилгача 125 та сайёҳлик лойиҳаси рўёбга чиқарилади. Бунинг учун жами 500 миллиард тенге сармоя сарфланади. Шу жумладан, пойтахтда иссиқ пляжли сайёҳлик маркази ва Медеу отелини реконструкция қилиш лойиҳалари бор. Шу ва бошқа тадбирлар мамлакатга келаётган сайёҳлар оқимини кенгайтиришга мўлжалланган. Бир йилдан кейин улар сони 12 миллионга етиши режалаштирилган. Шу жумладан, 2,5 миллион хорижлик меҳмон ташриф буюради.
Ержан Еркинбаев, Қозоғистон Республикаси туризм ва спорт вазири ўринбосари:
- Биринчидан, биз 80 та мамлакатга очиқмиз, Хитой билан икки томонлама визасиз тартиб жорий этилди. Ҳиндистон, Эрон ва энг ривожланган 80 та давлат вакиллари визасиз келиши мумкин. 30 та давлат билан 120 та йўналишда бевосита авиаалоқа мавжуд. Ҳозирда эса ҳафтасига 600 та рейс бор.
Хусусан, 2024 йилда мамлакатда қишлоқ хўжалиги, экологик ва тиббий туризмга эътибор қаратилади. Экспертлар фикрича, бу йўналишлар катта салоҳиятга эга. Бу соҳада бизнесини оёққа қўйишни истаган тадбиркорларга давлат катта ёрдам беришга тайёр.
Ержан Еркинбаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари:
- Янги тадбирлардан имтиёзли молиялаш муддатини узайтириш, ҳокимликларга муҳандислик инфратузилмаларини қуриш учун қўшимча ваколат бериш, қишлоқ хўжалиги туризмида ишлаш учун участкалардан фойдаланишга рухсат бериш кўзда тутилган.
Туризм вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг 9 ойи давомида Қозоғистонга 6 миллион нафар атрофида сайёҳ келган. Улардан бир миллионини хорижликлар ташкил қилади.