Қозоғистон иқтисодига жалб этилган япон инвестициялари ҳажми 8 миллиард доллардан ошди. Айни вақтда, икки мамлакат, шу жумладан, илмий-техник соҳада ўзаро ҳамкорликнинг салоҳияти катталигини таъкидлайди. Бугун Ақўрдада Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси Акихису Нагашиму шу ҳақда гаплашишди. Қозоғистон Президенти республикамиз келажакда ҳам инвесторлар, шу жумладан, Япониянинг илғор компаниялари учун қулай шарт-шароит яратишда давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Акихиса Нагашима Токионинг кўп қиррали қозоқ-япон муносабатларини янада мустаҳкамлаш истагини кўрсатиб ўтди. Суҳбатдошлар олий даражадаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлашнинг аҳамиятини таъкидлашди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қозоғистон Япония билан стратегик ҳамкорликка катта эътибор билан қарайди. Мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган илиқ муносабатлар шаклланган. Биз: «Қозоғистон ва Япония – олисдаги қўшни ва яқин дўст», деймиз. Япония Қозоғистоннинг муҳим савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкори ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

