Қозоғистон экспортни қўллаб-қувватлайди

Қозоғистон экспортни қўллаб-қувватлайди

Қозоғистонда нохомашё экспортини қўллаб қувватлаш ҳажми 7 ой давомида 200 миллиард тенгени ташкил қилди ва салкам 400 миллиард тенгега етди. Президент топшириғига кўра, мамлакатда ягона дарча тамойилига кўра ишловчи янги экспорт-кредит агентлиги ташкил қилинди. Лойиҳаларнинг 70 фоизидан кўпроғини кичик ва ўрта бизнес ташкил этади.  Маҳсулотларнинг 83фоизини ўрта ва юқор даражада қайта ишланган товарлар ташкил қилади. Савдо вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакат маҳсулоти харидорини кўпайтириш учун Хитой, Ўзбекистон ва бошқа давлатларда махсус офислар очилди. Хорижий маркетплейслар билан ҳам фаол ирш олиб бориляпти. Айни вақтда, давлат ёрдами оладиган ишлаб чиқарувчилар рўйхати тузилади.

Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:

- Савдо соҳаси ижобий динамика кўрсатяпти, 2025 йилнинг январь-июль ойларида ўсиш 8,6 фоизни ташкил қилди. Савдога киритилган сармоя январь-июнь ойларида 37 фоизга ошди ва 430 миллиард тенгени ташкил қилди. Бу соҳада 800 мингтадан зиёд бизнес субъектлари фаолият юритяпти, улар бир ярим миллионта иш ўрни яратди.

Абдумалик Сарманов таржимаси