Қозоғистонда сайловолди тарғибот ишлари бошланди

Қозоғистонда сайловолди тарғибот ишлари бошланди

Бугун Қозоғистонда сайловолди тарғибот ишлари бошланди. Бу жараён 18 ноябргача давом этади. Олти нафар номзод Президентлик лавозими учун курашади. Марказий Сайлов Комиссияси Халқ коалицияси илгари сурган амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевни рўйхатга олди.

«Аманат» Қозоғистон касаба уюшмалари ҳамжамиятидан Мейрам Қажикен илгари сурилди. «Аул» партияси номзоди - Жигули Дайрабаев. Қарақат Абденни Профессионал ижтимоий хизмат ходимлари миллий альянси қўллаб-қувватлаяпти. Салтанат Турсинбекова «Қозоқ оналари – анъана сари йўл» республика жамоат ташкилоти номзоди. Нурлан Ауесбаев эса Умуммиллий социал-демократик партиядан. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Абдумалик Сарманов таржимаси