Бош вазир ва Хитойнинг CAMCE (КЭМСИ) компанияси етакчиси Алатау шаҳрида инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш
масаласини муҳокама қилди. Музокаралара Давлат раҳбарининг мамлакат иқтисодига капитал жалб этиш ишларини фаоллаштириш бўйича берган топшириғи доирасида амалга
оширилди. Компания президенти Ли Хайсинь шаҳарнинг транспорт-логистика ва саноат инфратузилмасини ривожланишга
доир қатор таклифлар билан чиқди. Шу жумладан, «Ўрта йўлак»ни ривожлантириш доирасида ҳамкорликка эътибор
қаратилди.
Ўз навбатида Ўлжас Бектенов сўнгги олти йил ичида
мамлакатга 130 миллиард долларга яқин бевосита хорижий инвестиция жалб этилганини таъкидлади.
Айни вақтда нохомашё секторига 73 миллиард доллар келди. Қабул ниҳоясида тегишли давлат органларига компаниянинг таклифларини батафсил ўрганиш топширилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

