Астанада бўлиб ўтган икки томонлама бизнес-форум шундай натижа берди. Шу жумладан, томонлар Шарқий Қозоғистонда ноёб металлар разведкаси, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш тўғрисида келишиб олди. Лойиҳа қиймати 200 миллион доллар. Бундан ташқари, Қозоғистон ва Германия корхоналари кўп вазифали инновация-саноат парки ташкил этади, машинасозлик станоклари ва қишлоқ хўжалиги техникаси чиқаради, транспорт-логистика, текстиль, балиқ хўжалиги ҳамда «яшил энергетика»да ҳамкорлик қилади. Манғистауда «яшил» водород заводи қурилиши, синов бурғулаш ишлари бошланди. Қозоғистон Тараққиёт банки ҳам немис ҳамкорлар билан ишлай бошлади. Германиянинг молия ташкилотларидан бири билан биргаликда банк экспорт кредит агентлиги барпо этиш билан боғлиқ янги ва истиқболли лойиҳани молиялаштириши режалаштирилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси