Давлат раҳбари Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан музокара ўтказди

Давлат раҳбари Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан музокара ўтказди

Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми йил охиригача 1 миллиард долларга етиши кутиляпти. Ҳозирнинг ўзида бу кўрсаткич 600 миллион доллардан ошди.  Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан учрашувда Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай маълумот берди. Музокаралар давомида савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, транспорт-логистика, агросаноат ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари тилга олинди. Давлат раҳбари икки мамлакат орасидаги иқтисодий, саёсий муносабатларга катта эътибор бериши, салоҳиятни юқори баҳолашини таъкидлади. Во Ван Тхионг ҳам ўз навбатида мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги анъанавий ҳамкорлик алоқаларига янги туртки беришини тилга олди. Жанубий Шарқий Осиёдаги бу давлат Қозоғистонни Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкори, деб ҳисоблашини таъкидлади. Эслатамиз, Қосим-Жўмарт Тўқаев Вьетнамга қилган расмий ташрифи давомида жами 12 ҳужжатни имзолади. Улар қаторида икки мамлакат фуқароларидан виза талабларини олиб ташлаш, нефт-газ соҳасига инвестиция киритиш, электрон тижоратни ривожлантириш ва туризм бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида меморандумлар бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси.