Қозоғистонда давлат органларига фуқаролар шахс гувоҳномаси нусхасини олиш тақиқланади. Иммигрантлар эса, аксинча, миллий манфаатлар ва хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ҳужжатларини тақдим этиши шарт. Турли товламачиликлардан сақланиш учун қозоғистонликлар банк қарзлари ва микрокредит олмаслигини билдириб қўйиши мумкин. Бу иш Егов портали орқали амалга оширилади. Сенат депутатлари бугун ахборот хавфсизлиги бўйича қонун лойиҳасига киритилаётган ушбу ва бошқа ўзгаришларни иккинчи ўқишда тасдиқлади. Жами 4 та кодекс ва 10 қонунга ўзгаришлар киритилди. Парламент вакиллари фикрича, қўшимча ва ўзгаришлар шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, рақамли майнинг жараёнини тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқлар тўлдириш учун зарур. Бу йўналишда фаолият юритишга оид лицензиядан маҳрум қилиш тартиби жараёни белгиланди. Мажилис депутати Екатерина Смишляева ундаги асосий йўналишларни кўрсатиб ўтди.
Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Биринчи новелла – шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш йўналишида давлат назоратини киритиш. Иккинчи масала – ахборот тизимлари тадқиқотчилари, «оқ хакер»һөлар ишини тартибга келтириш. Бу нарса бизда амалда пилот лойиҳа дейиш ҳам мумкин. 2 йилдан буён бизда бакбаунти майдончаси ишлаяпти. Давлат телекоммуникация тизимида давлат ахборот хизмати маркази очилади. Шунингдек, маълумот сиздирилган тақдирда хабар бериш тартиби тузилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.