Қозоғистон ва Россия иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Россия иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми 30 миллиард долларга етди. Россия мамлакат иқтисодининг энг йирик инвесторларидан бири. Сўнгги 20 йил ичида ушбу давлатдан 28,5 миллиард доллар, ўтган йилнинг 9 ойида миллиард доллар жалб этилди. Қозоғистон ҳам ўз навбатида қўшни давлат иқтисодига 9 миллиард доллар киритди. Қозоғистон Бош вазири ва Россия Федерацияси Ҳукумат раиси савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Ўлжас Бектенов ва Астанага амалий тошриф билан келган Михаил Мишустин саноат ва энергетика, транспорт соҳаларидаги лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши масаласини кўриб чиқди.  Экология масаласи, Каспий денгизи жонли табиатини асраш, қўшма табиатни муҳофаза қилиш ташаббуслари ишлаб чиқиш борасида фикр алмашилди. Шунингдек, Михаил Мишустин Қозоғистон халқини янги Конституция қабул қилиниши билан қутлади. Музокаралар ниҳоясида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришда давом этиш ниятини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси