БМТ кончилар меҳнати хавфсизлиги учун курашади

БМТ кончилар меҳнати хавфсизлиги учун курашади

«АрселорМиттал» компаниясининг Қозоғистондаги активларини давлатга топшириш ишлари якунига етмоқда. Ҳукуматда таъкидлашларича, тегишли ҳуқуқий жараёнлар ниҳоясига етганидан сўнг, ноябрь охирига бориб мазкур шартнома тафсилотлари эълон қилинади. Эслатамиз, август ойида «Казахстанская» шахтасида фалокат юз берганидан сўнг бу ҳамкорликни ҳал қилиш зарурлиги таъкидлана бошлаганди. 46 нафар қурбон берилган фалокат жараёнларни тезлаштириб юборди. Республика Ҳукумати мамлакат ичидан инвестор топди, дея маълум қилди Бош вазирнинг биринчи ўринбсари Роман Скляр. Сармоядор келгуси уч йил ичида 3 миллиард доллар маблағ киритади. Биринчи босқичда дарҳол бир миллиард доллар инвестиция сарфаниши режалаштирилган. Маблағ меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва ускуналарни  модернизация қилиш учун сарфланади. БМТ қошидаги шахта метани бўйича махсус экспертлар гуруҳи раиси Раймонд Пилчер фалокатлар олдини олиш бўйича халқаро тажриба ҳақида ҳикоя қилди.

Раймонд Пилчер, БМТ Қошидаги шахта метани бўйича махсус экспертлар гуруҳи раиси:
- Австралия шахталарида кўп миқдорда кўмир қазиб олинади, лекин авария ва бахтсиз ҳодисалар жуда кам учрайди. Албатта, фавқулодда вазиятларда шахталардаги  хавфсизлик учун жавоб берувчи органлар албатта текширув ўтказади. Лекин тоғ-кон компанияларинг ўзлари ҳам бундай ҳолатлар юз бермаслиги учун тиришади. Бу ишга лушуини қўшади. Компаниялар ишчилар ва аҳоли билан тузиладиган ижтимоий контракт бўйича мажбуриятларини бажариши муҳимлигини билади. Шартнома тўла рўёбга чиқарилмаса ҳал бўлмаган муаммолар ҳалқаси пайдо бўлади. Яъни, хавфсизлик чоралари кўрилишига аниқ эришиш зарур, айни вақтда меҳнат самарадорлигини ошириш учун ҳаракат қилиш керак.

 

Абдумалик Сарманов таржима қилди.