Сунъий интеллект қонун яратиш жараёнида қўлланиши мумкин

Сунъий интеллект қонун яратиш жараёнида қўлланиши мумкин

Қозоғистонда қонун ижодкорлиги жараёнида сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш кўзланмоқда. Жумладан, сунъий онг қонун лойиҳаларидаги қарама-қаршиликларни излаш ва ҳуқуқий ҳужжатларда ўхшаш меъёрларни таҳлил қилишда депутатларга ёрдам бериши мумкин. Бироқ нейротармоқни ишга туширишдан олдин, дейди мутахассислар, қўшимча тадқиқотлар ўтказиш ва рақамли воситалар муваффақиятли жорий этилган давлатлар тажрибасини ҳисобга олиш зарур. Парламентаризм институтида ўтказилган давра суҳбатида шундай таклифлар тилга олинди. Маҳаллий ва хорижлик экспертлар сунъий онг қўллайдиган методлар ҳуқуқий экспертиза учун ўта мос келишини таъкидлади. Нейротармоқ меъёрларни халқаро стандартлар билан солиштира олади ва қонунлар қабул қилиниши фуқаролар ҳаётига қандай таъсир кўрсатиши борасида башоратлар бериши мумкин. Қозоғистонлик мутахассислар бу борада ишланмага эга: жамоатчилик мониторингининг автоматлашган тизими жорий қилинган. У 20 тача манбани таҳлил қилади.

Меруерт Қабилбаева, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мониторинги ва халқаро амалиёт маркази бошлиғи:

- Янги тизим автоматик тарзда турли манбалар: ижтимоий тармоқ, ОАВ, расмий мурожаат ва одамлар долзарб масалаларни муҳокама қиладиган бошқа жойлардан ахборот тўплайди. Бу мушкулотни тезроқ аниқлаш ва қонунчиликни яхшилашда ёрдам беради. Иккинчи босқичда, барча маълумотлар йиғилгач, сунъий онг ўз-ўзидан қўшилиши зарур. У манбалар таҳлилига асосланиб, ўзи тавсиялар тайрлаши керак.

Анастасия Калмикова, Россия ҳукумати қошидаги Қонунчилик ва қиёсий ҳуқуқшунослик институти етакчи илмий ходими:

– Сиздаги қонунчиликни ўрганиб, маълум бўлдики, биздаги каби меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва электрон адлияни, давлат хизматларининг электрон тизимини барпо этиш учун бу керак. Менимча, сунъий онгни қўллаш даражаси  ижобий юксак, олимларингиз, қонунчилик вакиллари ундан фойдаланиш аҳолининг барча қатлами учун қулай бўлиши, юқори даражада наф келтириши учун ҳаракат қиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси