Биринчи «Марказий Осиё-Италия» саммити бошланди

Биринчи «Марказий Осиё-Италия» саммити бошланди

Астанада биринчи «Марказий Осиё-Италия» саммити бошланди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тадбирда иштирок этадиган давлат раҳбарларини кутиб олди. Астанага Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон етакчилари келди. Саммитда Италия Бош вазири қатнашади. Томонлар минтақалараро савдо, инвестициялар, энергетика, транспорт, логистика, экология, таълим ва фан масалаларини муҳокама қилади. Айтиш керак, Италия С5+1 форматидаги мулоқотга қўшилган, Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамиятини эътироф этган Евроиттифоқдаги илк мамлакатлардан бирига айланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси