Қозоғистон Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили
ҳамда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосарини қабул қилди. Учрашув давомида
томонлар икки давлат ўртасидаги кенгайтирилган стратегик ҳамкорликни
ривожлантириш истиқболларини, Вашингтонда бўлиб ўтадиган C5+1 форматидаги саммитни муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев юқори даражали учрашув узоқ
муддатли шерикликнинг асосий йўналишларини белгилаб олишда сермаҳсул бўлишига
ишонч билдирди. Қозоғистон томони АҚШ билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий
ҳамкорликка янги туртки берилади, деган умидда. Энергетика, ўта муҳим
минераллар, рақамлаштириш, транспорт-логистика каби соҳаларда салоҳият мавжуд. Давлат раҳбари глобал жараёнларда Марказий Осиё роли ўсиб
бораётганини ҳам таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида, Сержио
Гор ва Кристофер Ландау
Қўшма Штатлар ташқи сиёсатида минтақа давлатлари стратегик аҳамиятга эгалигини
тасдиқлади. Бундан ташқари, тарафлар минтақавий ва халқаро майдондаги масалаларда ҳам ўзаро фикр
алмашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

