Семипалатинск ядро полигони ҳудудининг ярми хавфсиз

Семипалатинск ядро полигони ҳудудининг ярми хавфсиз

Семипалатинск ядро полигони ҳудудининг ярми одамлар учун хавфсиз ҳолатда. Шарқий Қозоғистон вилоятида мажмуавий радиоэкологик тадқиқотлар режаси якунланди. Жами 18 минг квадрат километр майдон текширилди. Таъкидлаш лозимки, ядро синовлари майдонига айланган ҳудудни 13 йил давомида 2 мингдан зиёд мутахассис кўриб чиққан.

Асан Айдарханов, Радиацион хавфсизлик ва экология институти филиали директори:

- Бу маънода бизга етарлича оғир бўлди. Аввалига тадқиқот методикаси йўқ эди. Фаолият жараёнида уни ишлаб чиқиш, илмий асослашга тўғри келди. Тадқиқотлар давомида полигон ҳудуди тўла зарарланмаганини исботлай олдик. Полигон ҳудудининг тахминан ярми радиоактив моддалар билан зарарланмаган, ушбу ҳудудни хўжалик айланмасига топшириш мумкин.

Айни вақтда, 9 минг квадрат километр майдон зарарлангани аниқланди.

Асан Айдарханов, Радиацион хавфсизлик ва экология институти филиали директори:

- Шу билан бирга бошқа прецедентлар аввал ҳам учраган. Меъёридан ортиқ зарарланиш дейилади. Масалан, Атом кўлидан чиқадиган Чаган дарёсида сувнинг радиоактив зарарланиши меъёрдан ортиқ. Ва у полигон чегарасидан ташқарида.

Лекин шу билан собиқ Семипалатинск ядро полигонидаги ишлар якунланмайди. Мутахассислар ҳудуддан фойдаланиш юзасидан изланишларини давом эттиради. Таъкидлаш жоизки, ҳозир Парламент Мажилисида «Семипалатинск зонаси ядро хавфсизлиги тўғрисида» қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти, у қабул қилингач, алоҳида ҳуқуқий мақомга эга зона яратилиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси