Турарбай Бектаров бу муаммони ҳал этиш мақсадида инновациявий лойиҳа ишлаб чиқди. Ёш кашфиётчи олим пиёдалар ўтиш жойидаги асфальт юзасига нур чиқарувчи конструкция ўрнатишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, туман тушса, кеча қоронғу бўлса, у ёруғ нур сочиб туради.
Турарбай Бектаров, ишланма муаллифи:
– Пиёдалар ўтиш жойидаги «зебра»лар ҳар йили қайта бўялишга муҳтож. Бунинг учун ҳаракат тўхтатилади. Ва булар барчаси қўшимча харажат талаб қилади. Менинг лойиҳам эса 10 йилдан зиёд хизмат қилади. Европа шаҳарларида шундай ақлли ўтиш жойларидан фойдаланилади. Қозоғистонда пиёдаларни машина уриб кетиш ҳоллари кўп учрайди. Янги тизим мазкур статистикани 2 мартадан зиёд қисқартира олади.
Республика аҳамиятига эга трассаларда эса «ёритгичли» ўтиш жойлари қурилмоқда. Бешта проекцияли пиёдалар ўтиш жойи Алмати вилоятида хавфсизлик тўла-тўкис таъминланиши учун хизмат қилади. Улар асосан пиёда йўловчилар кўп қатнайдиган жойларга ўрнатилади – аҳоли пунктлари, таълим масканлари, тиббий ёрдам пунктлари яқинида ишлатилади.
Ляззат Стамғазиева, «Казавтожўл» РАСМИЙ ВАКИЛИ:
- Ёритгичли чизиқлар одатдагисининг ўрнини босмайди, махсус гобо-проекторлар ёрдамида қоронғу тушган вақтда унинг вазифасини бажаради. Проекция ҳайдовчилар эътиборини жамлаш, йўлни кесиб ўтаётган одамларни ўз вақтида сезиб қолиши учун керак. 100-150 метр масофадан уларни кўриш мумкин. Проекцияли “зебра” ҳаво айниганида қўл келади. Нохуш об-ҳаво шароитида ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам йўлдаги оқ-сариқ ўтиш жойини аниқ кўриш мумкин. Бугунги кунда республика аҳамиятига эга тўққизта минтақада 30 тача инновациявий пиёдалар ўтиш жойи ишлаб турибди.
Абдумалик Сарманов таржимаси