Қозоғистоннинг республика трассаларида катафотлар ўрнатилади

Қозоғистоннинг республика трассаларида  катафотлар ўрнатилади

Қозоғистон йўлларида янги инновациявий йўл белгилари жорий этилади. Ҳозир мамлакат олимлари ишлаб чиққан катафотлар – нур қайтаргичлар бир қанча республика трассалари участкаларида синовдан ўтмоқда. Мутахассислар таъкидлашича, улар хавфсизлик даражасини оширади, йўл-транспорт фалокатлари олдини олади. Уларда қизил ва сариқ ранглардан фойдаланилади. Технология, айниқса, кечалари юқори самара беради.

 Лаззат Стамғазиева, «Қазавтожўл» миллий компанияси расмий вакили:

- Мамлакат олимлари билан ҳамкорликда йўл хизматлари республика трассаларининг айланма участкаларида инновациявий катафот-нурқайтаргичларини синаб кўряпти. Ҳозир иккита жойда: «Астана-Шучинск» йўлининг 41-километри ҳамда «Астана-Темиртау» трассасининг 1358-километрида бу иш амалга ошириляпти. Улар мамлакатнинг энг серқатнов йўллари қаторига киради. Суткасига 30 мингтагача машина ўтиши кузатилади.

Эслатамиз, аввалроқ қуёш батареяларида ишлайдиган катафотлар «Астана-Петропавловск» автойўлида синалганди. Улар хавфли участкаларда ҳайдовчиларни сергаклантиради, автомобиль юриши тақиқланган чизиқларига чиқиб кетганда овоз беради. Натижада, қарши ҳаракат чизиғига ёки йўл четига чиқиб кетиш эҳтимоли камаяди.

Абдумалик Сарманов таржимаси